Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги кенг нишонланди
1820
Жорий йилнинг 8 декабрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган санага бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан самимий табриклади.
Таъкидланганидек, бу йилги байрам ҳурматли Президентимизнинг махсус Фармойиши асосида "Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови!" деган асосий ғоя остида барча жойларда кенг нишонланмоқда.
Бош қомусимиз асосида халқимиз юртимиз равнақи йўлида хизмат қилиш билан бирга, бахтли ва фаровон келажакка қатъий ишонч билан қадам қўйилмоқда. Яқинда бўлиб ўтган Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда халқимиз фаол иштирок этганини, уларда эртанги кунга бўлган масъулият ҳисси янада кучайганини алоҳида таъкидлашимиз мумкин.
Бош қомусимиз бўлган Конституциямиз яратиб берган имкониятлар асосида халқимиз эртанги фаровон ҳаёт йўлида қатор ютуқларга, иқтисодиётимизнинг барча соҳаларида ижобий натижаларга эришмоқда.
Ўтган қисқа давр мобайнида фақат Қорақалпоғистон учун 15 та тарихий Фармон ва Қарорлар қабул қилингани халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашга ва барча соҳаларни ривожлантиришга ҳуқуқий замин яратмоқда.
Бугунги ўтказилган байрам тантанасида ана шундай халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар кенг эътироф этилди.
Байрам тантаналари қаторида ҳар йили анъанага айланган ўз касбига садоқати ва ижодий ютуқлари билан ажралиб келаётган бир қатор замондошларимиз, халқимизга ўрнак бўлаётган маҳаллалардаги кўча бошилари (бийлар) ва "Энг намунали кўча бошилари" танлови ғолиблари муносиб тақдирланди.
Шунингдек, юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиланишларни тарғиб қилиш ва эзгу бунёдкорлик ишларини аҳолига етказишда ҳисса қўшаётган Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси ходимларининг бир гуруҳига давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари, иш жараёнида зарур бўладиган автомобиль ва махсус техникалар топширилди.