"Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тоғрисида"ги Қонун қабуль қилинган кун муносабати билан байрам тадбири болиб отди
1369
1992 йил 14 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XI сессиясида "Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Бугун Нукус шаҳри марказида ўрнатилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари ёнида "Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, халқимизни байрам муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, юртимиз байроғи эзгулик, донишмандлик, поклик, садоқат, гўзаллик, тинчлик, янгиланиш каби ҳис-туйғуларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир. Шундай экан, юртимиз байроғини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни улуғлаш ва баландларга кўтариш - ҳар биримиз учун она-Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиздир. Сўнгги йилларда халқимиз ҳаётида, инсонларнинг маънавий оламида катта ўзгаришлар ва янгиланишлар юз бермоқда. Бунда ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилишига асос бўлмоқда. Тадбирда ана шундай юртимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ишлар кенг эътироф этилди. Байрам тадбири санъат ва маданият ходимларининг концерт дастури билан давом этди.