"Қишлоқ хожалиги ходимлари куни" муносабати билан байрам томошалари отказилди
2471
Президентимиз ташаббуси билан ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланмоқда. Бугун Нукус шаҳрининг шимолий қисмидаги Отчопар майдонида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб тантанали байрам томошалари бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами билан табриклади. Жўқорғи Кенгес Раиси ўз сўзида бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳага янги техника ва инновацион технологияларни жорий этиш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишни кенгайтириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, фермер ва кластерларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилаётганига тўхталди. Байрам тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди.
Бугунги байрам тантанасида юртимизда аграр соҳада самарали фаолият олиб бораётган бир қатор меҳнат фахрийлари рағбатлантирилди. Энг илғор фермер хўжалиги номинациясига "Юлдаш катли" ф/х бошлиғи Ибрагимов Баҳодир муносиб топилди ва Президентимиз совғаси Трактор топширилди. Шунингдек, "Энг яхши боғбон" номинацияси бўйича "Майлыбаев Дүйсенбай" МЧЖ раиси Майлыбаев Дүйсенбай мини трактор, "Энг яхши чорвадор фермер" номинацияси бўйича: "Ербол шарўа" ф/х раҳбари Утебаев Бахрам катта мотороллер билан тақдирланди. Бундан ташқари, "Энг яхши паррандачи," "Энг яхши балиқчи" номинациялари ғолиблари гранулятор, "Энг яхши асаларичи", "Энг яхши ипакчи", "Энг яхши механизатор," "Энг яхши комбайнчи”ларга музлатгич, "Энг яхши қоракўлчилик хўжалиги", "Энг яхши ирригатор", "Энг яхши мелиоратор", "Энг яхши ветеринар", "Энг яхши ўсимликларни ҳимоя қилувчи лаборант" номинациялари ғолибларининг ҳар бири скутер, энг яхши томорқа ер эгаларининг ҳар бирига мото култиватор, "Энг яхши қишлоқ хўжалиги инноватори"га ноутбук топширилди. Бундан сўнг байрам томошалари халқ ўйинлари ва миллий спорт ўйинлари билан давом этди. Дастлаб, арқон тортиш мусобақалари бошланди. Унда Чимбой тумани биринчи, Қўнғирот тумани иккинчи, Тахтакўпир тумани жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.
Қўчқорлар уруши ўйинлари ҳам томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Унда Нукус шаҳри, Беруний, Қонликўл, Қўнғирот, Амударё туманларидан келган қўчқорлар ғалаба қозонди. Ҳар бир ғолиб чиққан қўчқорларнинг эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилди. Яъни: биринчи ўринни эгаллаган қўчқорларга гибрид мотороллер, кейинги ўринга электромотороллер, бундан ташқари бошқа қўчқор эгаларига скутер ва телевизорлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Байрам иштирокчилари эътибори майдонга қаратилди. Бош байроқ учун майдонда Нукус туманидан Захириддийин Зайтов ва Ички ишлар органи ходими Сарсенбаев Ерназар баҳслашди. Бир-бирига муносиб полвонлар беллашувида Сарсенбаев Ерназар ғалаба қозонди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев полвонга бош байроқ - Президентимиз совғаси 50 миллион сўм мукофотни топширди.
2-ўрин эгаси З.Зайтов - холодильник, 3-ўрин Қўнғирот туманидан Э.Айтбаев, Шуманайдан М.Абдихаликовлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Навбатдаги вазн тоифалари бўйича: 81 кг вазнда Т.Очилов 30 млн. сўм, 73 кг вазнда З.Исматов 20 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Бундан кейин бир, уч, беш, беш айловга (йўрға), етти, ўн айловга отлар юборилди. Унда республикамизнинг барча туманларидан келган моҳир чавандозлар ташкилотчилар томонидан қўйилган қимматбаҳо совғалар учун пойгага тушди. Ўн айланишга от чоптириш ҳамманинг эътиборида бўлиб, пойгага биринчи бўлиб келган Кегейлидан Абдиразахов Махсутнинг тулпори бош байроқни қўлга киритди. Унга Президентимиз совғаси "Оникс" автомашинаси топширилди. Кейинги ўринларни эгаллаганлар: 2-ўринни олган Шуманай чавандозига 50 млн. сўм, 3-ўринни олган Қонликўл чавандозига 30 млн. сўм пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар берилди.
7 айлов бўйича: 1-ўринга 30 млн. сум, 2-ўринга 20 млн. сум, 3-ўринга 15 млн. сум, 5 айлов бўйича: 1-ўринга 20 млн. сум, 2-ўринга 15 млн. сум, 3-ўринга 10 млн. сум, 5 айлов йўрға йўналиши бўйича: 1-ўринга 20 млн. сум, 2-ўринга 15 млн. сум, 3-ўринга 10 млн. сум, 3 айлов бўйича: 1-ўринга 10 млн. сум, 2-ўринга 5 млн. сум, 3-ўринга пылесос, 1 айлов бўйича: 1-ўринга холодилник, 2-ўринга телевизор, 3-ўринга пылесос топширилди. Шунингдек, "Қиз қувиш" жуфтликлари, "Тугун олиш" бўйича ҳар бир ғолиб, "Улоқ" мусобақалари ғолибларининг ҳар бири қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Байрам иштирокчиларига деҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси, моҳир ошпазларимиз тайёрлаган турли таомлар тақдим этилди. Санъат усталари ижросидаги концерт дастури байрам иштирокчиларига катта завқ бағишлади. Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб ўтказилган байрам томошалари халқ сайли билан давом этди.