Таълим муассасалари фаолияти муҳокама қилинди
1318
Таълим муассасаларида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қўмита раиси М.Атамуратов, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Утемуратов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева, соҳа вакиллари, барча таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Мажлисда, асосан, мактабгача таълим муассасалари фаолияти, болаларни боғчаларга қамраб олиш кўрсаткичлари, таълим масканларида санитария талаблари ижроси, ўқувчиларни касбга йўналтириш, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг билим даражасини ошириш, олийгоҳларга кириш кўрсаткичлари ва бошқа масалалар танқидий кўриб чиқилди. Бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиб, янги имкониятлар яратиб берилмоқда. Йиғилишда шундай шароит яратилганига қарамасдан, ўз ишига лоқайдлик билан қараётган айрим таълим муассасалари раҳбарлари борлиги ва уларнинг ишлари танқид қилинди. Йиғилиш давомида 2025 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.