Фаол хотин-қизларга «Итибар-2024» мукофоти топширилди
1648
Бугун Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Итибар-2024» мукофотини топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, шу асосда уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллиги ортиб, барча соҳаларда юқори натижаларга эришмоқда. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз, сўнги йилларда ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш борасида кўплаб имтиёзлар берилмоқда, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларимиз моддий ва маънавий қўллаб-қувватланмоқда.
Бугунги ўтказилган тадбирда юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида фаоллик кўрсатган, халқимиз фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида самарали фаолият олиб бораётган хотин-қизларимизнинг хизматлари баҳоланиб, уларга «Итибар-2024» мукофоти топширилди. Шунингдек, «Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиблари тақдирланди. Тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.