Болаларга Президент совғалари топширилди
1293
Бугун 25-декабрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида болаларга Президент совғалари топширилди. Тадбирга васийлик ва ҳомийликга олинган болалар ва ота-онаси ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-6 ёшдаги болалар таклиф этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев болаларни янги йил байрами билан табриклади ва Президентимизнинг совғаларини топширди. Байрам дастури Чиройли безатилган Арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокида театрлаштирилган томошалар билан давом этди. Президент совғаларини топшириш тадбирлари барча шаҳар ва туманларимизда давом этмоқда.