Қўнғирот темир йўл вокзалининг янги биноси фойдаланишга топширилди
1580
Бугун Қўнғирот темир йўл вокзалининг реконструкция қилинган янги биносини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, кириб келаётган Янги йил байрами ҳамда байрам арафасида янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳаларида ва халқимиз ҳаётида тарихий ўзгаришлар ва янгиланишлар рўй бермоқда. Барча соҳалар қатори Транспорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қилмоқда. Бугунги фойдаланишга топширилаётган Қўнғирот темир йўл вокзалининг янги биносида Президентимизнинг махсус топшириғи билан 17,5 миллиард сўмлик реконструкция ишлари олиб борилди ва барча қулай шароитлар яратилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу объектда ўтган 70 йил ичида бундай кенг кўламли қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилмаган эди. Албатта, бу темир йўл вокзали узоқ йиллар давомида халқимизга ҳамда юртимизга келган меҳмонларимизга сифатли хизмат қилади.