Тахиатошдаги "Болалар уйи" тарбияланувчиларига Президентимиз совғалари топширилди
1526
Ҳар йили Янги йил байрами арафасида эртанги келажагимиз эгаси бўлган болаларга байрамона кайфият инъом этилиб, "Президент совғалари"ни топшириш анъанага айланган.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Тахиатош "Болалар уйи"да тарбияланаётган болаларга Президент совғаларини топшириш ва янги йил байрами билан табриклаш учун борди.
Чиройли безатилган Арча атрофида ташкил этилган байрам кечасида кичкинтойлар томонидан тайёрланган рақслар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.
Болалар доимо Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлигида экани таъкидланиб, байрам арафасида уларга Президентимиз совғалари топширилди.
Шу билан бирга, Жўқорғи Кенгес Раиси Тахиатош "Болалар уйи"даги шароитларни кўздан кечириб, унда тарбияланаётган болаларнинг бугунги аҳволи билан танишди.