Барқарор келажак сари қадам: Қорақалпоғистонда иқлимга чидамли ишлаб чиқариш тизимлари ривожланмоқда
1473
“Абу Даби ривожланиш жамғармаси” (БАА) томонидан молиялаштирилаётган “Қорақалпоғистоннинг қийин ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш” буйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг мақсади - Орол денгизи экологик инқирозининг оқибатларини юмшатиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш мақсадида Қорақалпоғистоннинг қийин ҳудудлари учун барқарор, иқлимга чидамли ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш ва жорий этишдан иборат.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу лойиҳа яқинда халқаро Energy Globe Award 2024 нуфузли мукофотининг миллий ғолиби деб топилди. Бугунги кунда Оролбўйи халқаро инновация марказининг Мўйноқ ва Нукус туманларида жами 2 гектар майдонда ўт-емлик галофит ўсимликларнинг тажриба-синов майдонлари ташкил қилинди. Бу майдонларда турли ўсимлик навларини жумладан, донли жўхорининг 23 нави, Африка тариғи 6 намуна, жумладан Foxtail Millet ва Pearl Millet IP 8418, шунингдек, Bufallo grass, Оқ ҳамда қизил амарант, Ловия Cowpea (IP 9643) намунаси, Мошнинг 4 нави, Кунгабоқарнинг 3 нави, Маккажўхори экинларини ўрганиш ва мослаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси Оролбўйи ҳудудининг экологик хусусиятларига мослаштирилган ҳолда экилиб, ўрганилмоқда. Лойиҳа натижалари минтақа қишлоқ хўжалигида барқарор ва иқлимга чидамли тизимларни яратишга ёрдам беради. Энг асосийси, бу экинлар иқлим ўзгаришига чидамли бўлиб, ҳудуддаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалигида янги имкониятлар эшигини очади. Бугунги кунга келиб 500 нафардан ортиқ фермерларга синовдан ўтган экинларни кўпайтириш мақсадида 5248 кг уруғ тарқатилди. Бу ташаббус нафақат маҳаллий хўжаликларни ривожлантириш, балки ҳудуднинг экологик инқирозини юмшатишда ҳам муҳим ўрин тутади. Қолаверса, ушбу уринишлар минтақа қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар Қорақалпоғистоннинг келажакда барқарор ва экологик жиҳатдан хавфсиз ҳудудга айланишига ишонч бағишлайди. Лойиҳанинг натижаларига кўра, ҳудудда яратилган тажрибалар бошқа минтақа ва давлатларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.