Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди
1070
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларни, фахрийлар ва бутун халқимизни байрам билан табриклади.
Шунингдек, ҳурматли Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Кўмондони томонидан соҳага қаратилаётган улкан этибор алоҳида тилга олинди. Айтиб ўтиш жоизки, миллий армиямизнинг чегараларимиз дахлсизлигини, Ватанимиз тинчлигини таъминлашдаги меҳнатлари чексиз. Ватан ҳимоячилари бор экан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизнинг фаровонлиги ва ҳамжихатлиги мустаҳкам бўлади.
Бўлиб ўтган байрам тадбирида ҳарбий хизматчиларнинг ишчанлик фазилатлари, халқ билан бирга тинч-тотув турмушни таъминлаш йўлидаги барча фидокорона ҳизматлари алоҳида тилга олинди. Шу билан бирга соҳа фидоийлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан мукофотланди.
Байрам тадбири ҳарбий хизматчилар ва маданият ҳодимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.