«Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи халқимиз фахридир" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди
763
Бугун Беруний туманида юртимизда кенг нишонланаётган яна бир катта ва шарафли байрам Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади.
Тадбирда ватанимиз сарҳадларини қўриқлаётган мард ва жасур ўғлонларимиз шарафланиб “айнан сизларнинг ерда ва кўкда, сувда ва қуруқликда олиб бораётган мардона хизматларингиз туфайли осмонимиз мусаффо, фарзандларимиз, мўътабар оналаримиз, кексаларимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлмоқда” дея таъкидлаб ўтилди.
Байрам тадбири давомида ўз вазифасини фидокорона бажариб келаётган соҳа вакиллари муносиб тақдирланди.
Бугунги байрам муносабати билан туман ҳокими И.Т.Хидировга “Маънавият фидоийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Тадбир ватанпарварлик руҳидаги концерт дастури билан давом этди.