Жўқорғи Кенгес депутатлари Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига маблағ ўтказди
1559
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу эзгу ишларга ҳисса қўшиш мақсадида турли соҳа вакиллари қаторида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳам бир ойлик депутатлик иш ҳақини Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди.
Фонд маблағлари дори-дармон, дезинфекция, шахсий гигиена воситалари, тиббий анжомлар ва коронавирусга қарши курашдаги бошқа чораларни молиялаштириш, тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати