Талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди
1072
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 400 ўринли янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилиши муносабати билан очилиш маросими ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов сўзга чиқиб, янги объект фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари С.Бузрукхонов иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Қорақалпоғистонда олийгоҳлар сони 12 тага етказилган бўлса, олий таълим муассасаларига топширган ёшларимиз учун жорий ўқув йилида яна қўшимча 10 мингта квота ажратилди. Бугун фойдаланишга топширилаётган, қарийб 23 млрд. сўмлик маблағ эвазига янгидан қуриб битказилган талабалар турар жойи ҳам ана шу йўналишдаги хайрли ишлардан саналади. Албатта, бундай тадбирлар янада давом эттирилади. Очилиш маросими давомида меҳмонлар талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.