Амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, вазифалар белгилаб олинди
1003
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов бошчилигида туризм, маданий мерос ва маданият соҳаларида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга бағишланган кенгайтирилган мажлис ўтказилди. Унда соҳа раҳбарлари ва ходимлар, давлат театр-концерт ташкилотлари, шаҳар ва туман маданият бўлимлари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Мажлисда 2024 йил давомида соҳаларда амалга оширилган ишлар, ўзгариш ва янгиланишлар, ютуқлар билан бирга, соҳадаги тизимли муаммолар, йўл қўйилган камчиликлар, галдаги долзарб масалалар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилди. Танқидий руҳда ўтказилган мажлисда қатор муаммо ва камчиликлар кенг таъкидланди. Бу борада аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш даражасини янада ривожлантириш, шаҳар ва туман маданият бўлимлари томонидан маданий истироҳат боғларида шартнома асосида маданий тадбирлар ўтказиш масалалари талаб даражасида эмаслиги, айрим раҳбар ва ходимларнинг ўз вазифаларига лоқайдлик билан қараётгани кескин танқид қилинди. Мажлисда қатор масалалар муҳокама қилиниб, келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.