Депутатлар фаолиятини кучайтириш масалаларига бағишланган семинарлар ўтказилмоқда
1119
Бугунги кунда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари, котибият мудирлари, ходимлари ҳамда туман, шаҳар Кенгаши Партия раҳбарлари учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Шундай семинарлар Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой ва Нукус туманларида ўтказилди.
Семинарни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш.Отемисов бошқариб борди.
Унда Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари депутатларнинг одоб ахлоқ қоидалари, Кенгаш депутатлари, котибиятлари ҳамда сиёсий партияларнинг иш режаларини ишлаб чиқиш тартиби ҳақида сўз этилди. Шунингдек, давлат дастурлари, инвестиция дастурларини назорат қилиш, “Парламент назорати”ни амалга оширишдаги депутатнинг фаолияти, «Депутатлик сўрови ва депутат мурожаатлари»ни юбориш, “Маҳалла еттилиги” билан ишлаш масалалари ҳам кенг муҳокама этилди.
Семинар давомида маърузачилар томонидан депутатлик фаолиятининг қонуний асослари ҳамда сайловчилар мурожаатлари билан ишлашда депутатларнинг ўрни ва масъулиятини ошириш, уларнинг сайланган округ ҳудудидаги муаммоларига ечим топиш борасида фаоллигини ошириш борасида сўз юритилди.
Семинарлар барча шаҳар ва туманларда давом этади.