Республика Ишчи гуруҳи ўз ишини бошлади
831
Ҳурматли Президентимиз топшириғига биноан Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимини топиш бўйича республика ишчи гуруҳи тузилди.
Бугун ишчи гуруҳ томонидан жойларда сайёр қабулларни ташкил этиш, барча бўғиндаги раҳбарларнинг фуқаролар муаммоларини ҳал этишдаги масъулиятини янада ошириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, сектор ва соҳа, барча маҳаллий идора, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Ўтказилган мажлисда жойларда сайёр қабулларни ташкил этиш орқали аҳоли муаммоларига ечим топиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа обектлар ҳолатини яхшилаш ишларини самарали олиб бориш, «Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла» мезони асосида маҳаллаларни обод қилиш ва бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Мажлис давомида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.