Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Тахиатош туманидаги бир қатор маҳаллалар фуқаролари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади
1094
Дастлаб, чекка «Сарайкөл» овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашган Жўқорғи Кенгес Раиси маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ масалалар босқичма-босқич ўз ечимини топишини, ҳурматли Президентимиз топшириғи билан халқимиз ҳаётини яхшилаш бўйича ўринли кўтарилган муаммолар, албатта, бартараф этилишини таъкидлади. Шу жойнинг ўзида, фуқаролар тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси борлигини билдирган бўлса, ушбу муаммони бартараф этишга 30 млн. сўм маблағ ажратилди.
Бундан сўнг, «Жайҳун» маҳалласи аҳолиси билан учрашувда газ тармоқларини тортиш масаласи кўтарилиб, бу муаммони ҳал этиш учун 30 млн сўм маблағни шу куннинг ўзида ажратиш бўйича тегишли топшириқ берилди. Фуқаролар билан мулоқот чоғида Жўқорғи Кенгес Раиси «Айдын жол» ва «Дослық» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашиб, оғир шароитдаги ушбу маҳаллаларни обод қилиш учун Президентимиз томонидан тегишли маблағлар ажратилгани, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топишини айтиб ўтди. Ўз навбатида, фуқаролар ҳам Президентимизнинг бундай эътибори ва ғамхўрлиги учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Жўқорғи Кенгес Раиси туман ҳудудида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни жойлаштириш учун қайта реконструкция қилинаётган объектдаги ишларни бориб кўрди ва қурилиш ишларини сифатли якунлаш кераклигини таъкидлади. Айни пайтда бу жойда 45 та оилага мўлжалланган таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, қўшимча 27 та оилани жойлаштириш учун янги бино қурилиши белгиланган.
Бундан кейин туман марказидаги деҳқон бозори кўздан кечирилди. Мутасаддиларга харидорлар ва сотувчиларга қулай шароитлар яратиш, шунингдек, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича аниқ топшириқлар берилди.