Республика ишчи гуруҳ томонидан Беруний туманида сайёр қабул ўтказилди
1081
Хурматли Президентимиз топшириғи билан Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимини топиш бўйича республика ишчи гуруҳи тузилиб, бу борада жойларда сайёр қабулларни ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланган эди. Бугун Беруний туманида Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан келган фуқаролар учун республика сектор ҳамда вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мурожаатлар ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Божхона бошқармаси, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги ва бошқа идоралар раҳбарлари иштирок этди. Ўтказилган қабулда суд-ҳуқуқ тизимига оид мурожаатлар, тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим, бандлик, маҳаллалардаги инфратузилма, банк кредитлари ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Таъкидлаш жоизки, қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларга жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўриш белгиланди.