Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашди
1708
Бугун, 22 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳурматли Президентимиз томонидан маданият ва санъат соҳасини ислоҳ қилиш, уни янада ривожлантириш масаласига жуда катта эътибор қаратилаётгани, 2024 йил якунида соҳага оид қатор муҳим қарорлар имзолангани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, ҳурматли Президентимизнинг 2024 йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқларига кўра, 2025 йилнинг апрель-май ойларида Нукус шаҳридаги “Оқ қуш” мажмуаси ва Тахтакўпир туманида “Кўчманчи халқлар” халқаро фестивалини ўтказиш ҳамда 2026 йилда “Айқулаш” Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблининг 70 йиллик юбилейини ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаевга “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини топширди.