Хотин-қизлар форуми отказилди
1190
Бугун Нукус шаҳрида жойлашган "Оққуш" мажмуасида "Орзудан муваффақиятгача..." шиори остида Хотин-қизлар форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Махкамова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова сўзга чиқиб, йиғилганларни қутлади. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада улар учун янги имкониятлар яратилиб, барча соҳа ва тармоқларда, жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ортиб бормоқда.
Бугунги ўтказилган форум ҳам бу борадаги ишларнинг давоми бўлиб, тадбиркор хотин-қизлар ўртасида ўзаро мулоқот муҳитини яратиш ва тажриба алмашиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, даромадларини оширишга кўмаклашиш ва молиявий саводхонлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Албатта, ўтказилган форум хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни янада кенг оммалаштириш ва уларнинг даромадини ошириш бўйича яқин мулоқот учун қулай муҳит ярата олди, десак, адашмаган бўламиз.