Оролбўйи ҳудудида яшил қопламалар барпо этиш бўйича жорий йилги ишлар бошланди
976
Яқинда ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон бўйича амалга оширилган энг йирик лойиҳалардан бири бўлган халқаро аҳамиятга эга А-380 автомобиль йўлининг "Қўнғирот-Бейнеу" оралиғидаги янги қурилган 240 километри халқимиз фаровонлиги учун фойдаланишга топширилган эди.
Бугун ушбу автомобиль йўли бўйини кўкаламзорлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев бошчилигида 2025 йилги саксовул экиш мавсуми бошланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, республика сектор раҳбарлари ва идора-ташкилот мутасаддилари иштирок этди.
Экиш мавсуми бошланишига бағишланган тадбирда уч авлод вакиллари ва депутатлар иштирок этиб, энг асосийси ёшлар юртимиз экологиясини яхшилаш йўлида ўзларининг салмоқли ҳиссасини қўшдилар.
Бугунги бошланган хайрли ишлар доирасида халқаро автомобиль йўлининг 890-1204-километр оралиғидаги 314 км йўл бўйида 2800 гектар майдонда 1 миллион 150 минг донага яқин саксовул ва бошқа чўлга чидамли ўсимликларни экиш режалаштирилган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиб, ўтган йиллар давомида Орол денгизининг қуриган майдонларида "Яшил қопламалар" яратиш мақсадида жами 1,8 млн. гектар майдонга саксовул ва бошқа чўлга чидамли ўсимликлар экилди. Бундай эзгу ишлар бугунги кунда ҳам қизғин давом эттирилмоқда. Жорий йилда белгиланган «Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили» бу борадаги чора-тадбирлар кўламини янги босқичларга олиб чиқишга мустаҳкам замин бўлади.