«Жаслық» посёлкасида янги кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди
997
Халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш борасида бугунги кунда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Республикамизни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, янги уй-жойлар қуриш ва бошқа амалий ишларга Президентимизнинг Қорақалпоғистонга алоҳида эътибори мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун Қўнғирот туманидаги «Жаслық» посёлка фуқаролар йиғини ҳудудида янги кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Унда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев ҳудудда истиқомат қилувчиларни янги уйлар фойдаланишга топширилиши муносабати билан табриклади. Таъкидланганидек, Президентимиз топшириғи билан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги "Қорақалпоғистон Республикасида авария ҳолатидаги ва маънан эскирган кўп квартирали уйларни реновация қилиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 557-сонли қарори қабул қилинган эди. Шу асосда «Жаслық» посёлкасида жойлашган авария ҳолатидаги кўп квартирали уйларни реновация қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбаларининг 35 миллиард сўмлик маблағлари ҳисобидан янги беш қаватли 180 хонадонли барча қулайликларга эга уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Албатта, янги уйлар ҳудуд аҳолиси учун узоқ йиллар давомида хизмат қилади ва ўз навбатида бу фуқаролар Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътиборидан чексиз миннатдор.