Амударё туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланди
807
Бугун Жўқорғи Кенгес Раиси бошчилигида Амударё туманида мажлис ўтказилиб, ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш ва кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа қатор вазифалар белгилаб олинган эди.
Шу бугуннинг ўзида тупроқ йўлларни қум-шағал аралашмали йўлларга айлантириш, кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш борасидаги амалий ишлар бошлаб юборилди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўзида тумандаги ёзда қум-чанг, ёмғирли кунларда лой билан аҳолини қийнаб келган жами 107 км тупроқ йўллар қум-шағал аралашмали йўлларга айлантирилиши режалаштирилган. Республика миқёсидаги раҳбарлар иштирокида дастлаб Тошқалъа маҳалласида бошланган ободонлаштириш ишларини амалга оширишда махсус техникалар, идора-ташкилотлар ходимлари билан бирга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳам сафарбар қилинган.