Амударё туманини ҳар томонлама ривожлантириш бойича вазифалар белгиланди
779
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раислигида Амударё туманини комплекс ривожлантириш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишланган мажлис ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов, республика, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари ҳамда барча идора-ташкилот мутасаддилари иштирок этди. Ўтказилган мажлисда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли кайфиятига таъсир этаётган маҳаллалардаги инфратузилма билан боғлиқ, ижтимоий ва бошқа муаммоларга ечим топиш, тадбиркорликни янада ривожлантириш каби долзарб масалалар ҳақида сўз юритилди.
Жорий йилда ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан Амударё туманидаги ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун давлат ва бошқа дастурлар асосида жами 86 та объектга жами 537,4 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилгани, шу асосда кўплаб муаммолар ўз ечимини топиши Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан катта мамнуният билан қайд этилди. Мажлисда ҳар бир раҳбар ўзига юклатилган вазифага алоҳида масъулият билан ёндашиши кераклиги, халқ манфаати йўлидаги бу ишлар фуқароларнинг фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, кўп йиллар давомида аҳолини қийнаб келган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш, оғир аҳволдаги маҳаллаларни обод қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган асосий ишлар белгиланиб, барча раҳбарларга вазифалар тақсимланди.