Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмиталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди
1106
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, туризм ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси М.Атамуратов, Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитаси раиси Б.Сейтназаров, депутатлар ва соҳа мутасаддилари иштирок этди. Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси ўринбосари Р.Сапарбаев томонидан таклиф этилган "Барча янги туғилган чақалоқлар учун болалар депозитини очиш бўйича лойиҳа" муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа билан аҳолида узоқ муддатли инвестицион тафаккур босқичма-босқич шаклланади. Ўз навбатида, фуқароларнинг жамғармаларини янада инвестициялаш ва капитал ўсиши ҳисобига уни кўпайтиришга мойиллик оширилади.
Бундан сўнг, онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хорижий компанияларнинг дори воситаларини асоссиз буюртма қилиш ҳолатларига чек қўйиш, соҳада бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан саволлар берилиб, долзарб масалалар кўтарилди. Мажлис якунида кўриб чиқилган масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.