Қишлоқ хўжалигидаги янги имкониятлар кенг турда муҳокама қилинди
869
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Рустам Сапарбаев Нукус туманидаги деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда дастлаб, ҳурматли Президентимизнинг "Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилиб, қарор билан яратилган имкониятлар, берилган имтиёзлар қайд этилди.
Таъкидланганидек, қарор билан дала четларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилиши, дала четларига экилган «in-vitro» усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида белгиланган тартибда субсидия ажратилиши, дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ, кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан таъминланиши, сув билан таъминлаш учун насос ва қувурларни ўрнатиш харажатларининг 50 фоиздан кўп бўлмаган қисмига кредитлар ажратилиши каби имтиёзлар берилмоқда.
Тадбирда шунингдек, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни оширишда замонавий агротехнологияларни жорий этиш, дала майдонлари четларида иқлимимизга мос, юқори қўшилган қийматли экин турларини экиш, ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мўл ҳосил олишни ташкил этиш, уларни суғориш тизимлари билан таъминлаш каби муҳим масалалар ҳақида сўз юритилди. Ўтказилган тадбир давомида соҳа вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланиб, амалгаошириладиган вазифалар белгиланди.