"Дўстлик" ордени ўз соҳибига тантанали равишда топширилди
880
Куни кеча Президентимиз раислигида томорқада ва ижарага берилган экин ерларида даромадли маҳсулот етиштиришнинг янги тизими бўйича йиғилиш ўтказилган эди. Унда республикамизнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган Қораўзак тумани «Маданият» ОФЙ ҳудудида яшовчи томорқа ер эгаси Генжемурат Турдымуратов «Дўстлик» орденига муносиб деб топилди. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Қораўзак туманида Президентимиз фармони билан «Дўстлик» орденини тантанали равишда ўз эгасига топширди. Ўз навбатида, Г.Турдимуратов озгина меҳнатига кўрсатилган алоҳида эътибор учун давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорчилик билдирди.
Айтиш жоизки, у Қорақалпоғистон шароитида энг шимолий ҳудудлардан бирида озгина ердан мўл ҳосил олишни йўлга қўя олган меҳнаткаш инсонлардан бири. Ўзига тегишли 29 сотих ер майдонида 2019 йилдан буён иссиқхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланиб келмоқда. Дастлаб, ўз фаолиятини 1 сотихли иссиқхонадан бошлаган бўлса, бугунги кунда 8 сотихли иссиқхонада сабзавот маҳсулотлари ва кўчатларини етиштирмоқда. Тадбиркорлик учун ажратилган 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳисобига ташкил этилган иссиқхоналарда 8 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаб, бир неча бор маҳсулот олиш орқали даромадли бўлишига ёрдам бермоқда. Албатта, Генжемурат Турдымуратовдек томорқа эгаларининг озгина ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва ўз оиласи даромадини ошириш борасидаги меҳнати кўпчиликка намуна бўла олади десак, адашмаган бўламиз.