НукусДПИ таянч докторанти Айболған Борашева Президент давлат стипендияси ғолиби бўлди
875
2025 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиясига таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар ўртасида ўтказилган танловда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) мутахассислигининг 3-курс таянч докторанти Борашева Айболған Тугелбаевна ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича ғолиб бўлди. Жами 5 та йўналиш бўйича ўтказилган танловга 72 нафар номзод ҳужжат топширган бўлса, махсус комиссия томонидан улар орасидан 10 нафар докторант ғолиб деб топилди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, таянч докторанти Айболған Борашева айни пайтда «Elevating Willingness to Communicate via Flipped Classroom of ESP learners» («Махсус мақсадлар учун инглиз тилини ўрганувчи талабалар ўртасида Flipped Classroom орқали суҳбатга тайёргарлигини ошириш») мавзусида илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бораётган бўлиб, илмий мавзуси бўйича бугунги кунгача нуфузли хорижий илмий журналларда 3 та мақола, Олий аттестация комиссияси таркибидаги илмий журналларда 8 та мақола, халқаро ва республика анжуманларида 19 та тезис чоп этган ҳамда 1 та дарслиги нашр этилган. Институт ректорати ҳамда жамоаси номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ғолиби бўлган таянч докторантимиз Айболған Тугелбаевнани эришган ютуқлари билан чин кўнгилдан табриклаб, келгуси илмий-педагогик фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.