Қўмитанинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
912
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни қўмита раиси А.Атажанов очди ва олиб борди.
Кун тартибидан дастлаб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ахбороти тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 11 апрелдаги "Маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 155-сонли қарори ижроси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилишда депутатлар томонидан долзарб масалалар кўтарилди ва кун тартиби юзасидан тегишли саволларга жавоблар олинди. Йиғилиш якунида кўриб чиқилган масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш бўйича тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.