Жўқорғи Кенгес Раиси Амударё туманида маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ишлар билан танишди
559
Яқинда Амударё туманидаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар бошланган эди. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев туманда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Жўқорғи Кенгес Раиси Чойкўл, Холимбег қишлоқлари ва «Тошқала» маҳалласи ички кўчаларига қум-шағал аралашмасини ётқизиш ишларини бориб кўрди. Шунингдек, ҳудуд аҳолиси билан яқиндан мулоқот қилди.
Таъкидлаш жоизки, кўп сонли фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича билдирилган мурожаатлар бугунги кунга келиб босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
Фуқаролар билан мулоқот давомида ҳам қатор долзарб муаммолар айтиб ўтилиб, Жўқорғи Кенгес Раиси кўтарилган масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Ҳар бир ўринли муаммо албатта, ўз ечимини топишини, ёмғирли кунларда лой, ёзда чанг билан аҳолини қийнаб келган тупроқ йўлларнинг барчаси тош йўлларга айлантирилишини айтиб ўтди.
Ўз навбатида, фуқаролар ҳам аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва алоҳида эътибор учун Президентимизга ўзининг чексиз миннатдорчилигини билдирди.