Озгина ердан самарали фойдаланиш бугунги кун талаби
777
"Томорқа даромад манбаи" деган фикр бугун озгина ернинг ўзидан катта даромад олаётган фуқаролар мисолида ўз тасдиғини топаётгани сир эмас. Кичкинагина ернинг ўзидан самарали, ер илмини пухта билган ҳолда фойдаланган инсоннинг хонадонига барака киради.
Жўқорғи Кенгес Раиси азалдан бобо деҳқонлар юрти бўлган Амударё туманида бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида томорқалардан самарали фойдаланиш, уй шароитида деҳқончилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб Чойкўл қишлоғида томорқа маданияти ривожига ҳисса қўшаётган Маҳмуд Норбоевнинг иссиқхонасида ташкил этилган ишлар кўздан кечирилиб, деҳқон билан мулоқот қилинди.
Шунингдек, Холимбег қишлоғида яшовчи намунали томорқа эгаси Эркин Қўшаевнинг лимон, қулупнай етиштиришни янада ривожлантириш, қуёнчилик, чорвачилик хўжаликлари бўйича амалга ошираётган самарали ишлари ўрганилди. Шу билан бирга, ушбу овулдаги Олламберген Исмоиловнинг уй шароитида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш борасидаги ишлари ҳам кўздан кечирилди.
Имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 16 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этган Шавкат Ўразбоев помидордан мўл ҳосил олаётгани ҳам эътибордан четда қолмади. Жўқорғи Кенгес Раиси дехқонлар билан мулоқот чоғида бундай деҳқончилик сирларини чуқур ўрганган меҳнаткашлар тажрибаси кўпчиликка намуна бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади.