Маҳалла еттилигиниң фаолияти кенг муҳокама қилинди
1133
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Отемисов раҳбарлигида маҳаллаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда учраётган муаммолар ҳамда хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш борасида мавжуд бўлган долзарб вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова ва бошқа вазирлик, идора раҳбарлари, масъул ходимлар, шаҳар ва туман студияларидан тегишли соҳа раҳбарлари иштирок этди.
Дастлаб, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга алоҳида эътибори, жумладан Маҳалла соҳасини ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш йўналишида қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорларининг аҳамияти, аҳолини камбағалликдан чиқариш, юқори даромад олиш, тадбиркорликни ривожлантириш, яшил энергетикани оммалаштириш йўналишидаги белгиланган вазифалар ва яратилган шароитлар кенг таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, шунча имконият яратиб берилганига қарамасдан, айрим жойларда соҳа ва ҳудуд раҳбарларининг ўз вазифасини бажаришга лоқайдлик билан қараб, хато-камчиликларга йўл қўяётгани танқид қилинди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича маҳаллада ободонлаштириш ишлари, тинчликни сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, хотин-қизларимизнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, ажримларнинг олдини олиш, ёшларимизни баркамол авлод этиб тарбиялашда маҳаллалар еттилининг ўрни алоҳида эканлиги таъкидланиб, вазифалар белгиланди.