Тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар танқидий кориб чиқилди
1341
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишларга бағишланган мажлис ўтказди. Мажлисда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маъмурияти, барча тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва мутасаддилари иштирок этди. Унда дастлаб, мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларига кенг тўхталиб ўтилди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Президентимиз томонидан илгари сурилган кўплаб ғоялар бугун ҳаёт ҳақиқатига айланиб бормоқда. Хусусан, ҳурматли Президентимизнинг "Тошкентда бор барча замонавий тиббий хизматлар Нукусда ҳам йўлга қўйилади" деган сўзлари бугун амалда ўз тасдиғини топмоқда. Мажлисда шунча имкониятлар яратилишига қарамасдан, тиббиёт муассасаларини олий маълумотли малакали кадрлар билан таъминлаш, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш ва ўлимининг олдини олиш, онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш ишларидаги камчиликлар учраётганига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, айрим шифокорлар томонидан ўз манфаати учун беморларга қиммат нарҳаги дори-дармонларни тақдим этиш, тиббиёт муассасаларида санитария ҳолатлари билан боғлиқ камчиликлар аниқлангани, шунингдек, соҳада коррупция ҳолатлари ҳамон давом этаётгани, турли жиноий ҳаракатлар содир этилгани, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари борлиги жиддий танқид қилинди.
Мажлис давомида ўз вазифасини лозим даражада бажармаган ва хато-камчиликларга йўл қўйган соҳа раҳбарларига нисбатан қатъий жазо чораларини қўллаш бўйича топшириқ берилди.