Жўқорғи Кенгес Раиси Бўзатов, Тахиатош ва Нукус туманларидаги тадбиркорлар билан учрашди
1134
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида Нукус шаҳридаги Савдо-саноат палатасида Бўзатов, Тахиатош ва Нукус туманларидаги тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдамлар кўрсатиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумки, ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, улар учун барча қулай шароитларни яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, иқтисодиётимизда улуши юқори бўлган тадбиркорликни Қорақалпоғистонда тез суръатлар билан ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳурматли Президентимиз томонидан фақат Қорақалпоғистон учун қабул қилинган тарихий фармон ва қорорлари янги имкониятларни яратиб бермоқда. Бугунги ўтказилган учрашувда шундай имкониятлар ҳақида кенг турда тўхталиб ўтилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси янги иш ўринлари ва қўшимча қиймат яратадиган ҳар қандай инвеститсион, ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлади. Мулоқот давомида бугунги кунда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди.