Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши ўтказилди
2171
Ҳайъат йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қўмита раиси М.Атамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Г.Кожабаева, Вазирлик бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлим бошлиқлари, рўйхатдаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, республика бўйсунувидаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Ўтказилган тадбир давомида асосан умумий ўрта таълим мактабларининг чет тили ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши, ўқитувчиларнинг малака тоифасига эга бўлиши, таълим сифати юқори бўлмаган мактаблар, ихтисослаштирилган мактабларнинг баҳолаш тизимини умумий ўрта таълим мактабларига жорий этиш, 5 йилдан буён асосий фан олимпиадасига туман (шаҳар) босқичида совринли ўрин олмаган мактаблар, e-maktab платформасида олиб борилаётган ишлар, edo.ijro платформасига келиб тушган ҳужжатларнинг ижроси, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари, вазирлик томонидан мактабгача таълим ташкилотларида ўрганилган ишлар кенг таҳлил қилинди.
Йиғилиш якунида яқинда хусусий мактабгача таълим ташкилотида бўлган салбий ҳолат кенг муҳокама қилинди. Келгусида бундай ҳолатларнинг юз бериши ва олдини олиш бўйича барча тегишли чоралар кўрилиши ҳақида топшириқ берилди. Шунингдек, кўрилган масалалар бўйича ҳайъат аъзолари томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.