Жўқорғи Кенгес Раиси тадбиркорлар билан мулоқот қилди
1147
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида Қўнғирот, Мўйноқ, Қонликўл, Шуманай ва Хўжайли туманларидаги тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва таклифларини эшитиш мақсадида учрашув ўтказилди. Унда экспортёр корхоналарга амалий ёрдамлар кўрсатиш, 2025 йилда амалга ошириладиган дастурлар доирасида янги инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш орқали иш ўринлари яратиш, бу борада тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича яқиндан фикр алмашилди. Учрашувда туманлар ҳокимлари ҳамда мутасадди вазирлик, идора раҳбарлари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, улар учун барча қулай шароитларни яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биргина Қорақалпоғистон учун қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар бу борадаги чора-тадбирлар кўламини янги босқичга кўтармоқда. Бугунги ўтказилган тадбирда тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммолар бўйича яқиндан мулоқот қилинди. Ҳар қандай инвестициион, ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантириш бўйича лойиҳалар Президентимиз томонидан доимо қўллаб-қувватланиши Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан алоҳида таъкидланди.