Жоқорғи Кенгес Раиси Амударё тумани тадбиркорлари билан мулоқот қилди
1261
Тадбиркорлар бугунги кунда иқтисодиётимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшиш билан бирга, янги иш ўринлари яратишда ҳам муҳим ҳисобланади. Уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашда эса, бевосита яқин мулоқот орқали муаммоларига ечим топиш бугунги кун талаби эканини алоҳида таъкидлашимиз керак. Ушбу йўналишдаги амалий ишларнинг давоми сифатида Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигидаги навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, 2025 йил учун белгиланган инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Унда Амударё туманидаги тадбиркорлар ҳамда мутасадди вазирлик, идора раҳбарлари иштирок этди.
Бугунги ўтказилган учрашув давомида бугунги кунда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар тингланди ва билдирилган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.