Жўқорғи Кенгес Раиси Нукус шаҳридаги тадбиркорлар билан учрашди
1174
Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни ишга туширишда учраётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича навбатдаги учрашув Нукус шаҳрида ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида 2025-йилда амалга оширилиши белгиланган инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда мутасадди вазирлик, идора раҳбарлари иштирок этди.
Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, улар учун барча қулай шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган тарихий қарор ва фармонлар ҳақида кенг турда тўхталиб ўтди.
Бугунги ўтказилган учрашувда айрим соҳа мутасаддиларининг ўз вазифасига беэътибор қараши ва бошқа сабабларга боғлиқ учраётган муаммолар бўйича яқиндан мулоқот қилинди.
Янги иш ўринларини яратишга қаратилган ҳар қандай инвестицион, ишлаб чиқариш ва саноатни ривожлантириш борасидаги лойиҳалар Президентимиз томонидан ҳар доим қўллаб-қувватланиши Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан алоҳида таъкидлади.