Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш борасидаги яна бир алоҳида муҳим фармони қабул қилинди
2446
✅ Фармонга мувофиқ, янгидан 3 муассаса ташкил этилди:
- "Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази" лойиҳа офиси;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекцияси;
- Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими.
- "Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳаларни амалга ошириш маркази" лойиҳа офиси Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир тумани (шаҳри) нинг ўсиш нуқталарини аниқлайди ва таҳлил қилади. Шу билан бирга:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш дирекцияси Нукус шаҳри ва туманларда саноат объектлари учун бино қуриш, уларни ижарага бериш, сотиш ва бошқа муҳим вазифаларни амалга оширади.
- Вазирлар Кенгаши тузилмасида ташкил этилган Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими грант лойиҳаларини жалб этиш мақсадидаги томонларга яқиндан кўмаклашади.