Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди
1142
Ҳурматли Президентимиз топшириғи билан ташкил этилган Ташқи беғараз ёрдам маблағларини (грантларни) жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими томонидан Кегейли туманида муҳим семинар ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раислари Ш.Отемисов ва Б.Сейтназаров, туман ҳокими А.Камалов иштирок этди.
Семинарда грант, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз ёрдам маблағларини фаол жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан алоқаларни ривожлантириш бўйича батафсил маълумотлар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди. Туман идораси, ташкилотлар мутасаддилари ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида ўтказилган семинарда хорижий грант маблағларини жалб қилиш учун тегишли ҳужжатларни талаб даражасида тайёрлаш, донор ташкилотларни белгилаб олиш ва мақсадли грантлар устида ишлаш, янги лойиҳалар устида иш олиб бориш каби долзарб масалалар муҳокама қилиниб, мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди.