Туризм соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
983
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев республикамиз ҳудудида туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди. Унда дастлаб, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори билан қабул қилинган қарор ва фармонлар, шу асосда туризм соҳасини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган қўшимча имкониятлар, берилган имтиёзлар ҳақида кенг сўз юритилди. Таъкидланганидек, ўтган қисқа вақт ичида соҳани ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниб, бу ўз навбатида юртимизда туризмни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтказилган учрашувда ана шундай қатор яратиб берилган имкониятлар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, соҳани ривожлантириш бўйича яна қандай чора-тадбирларни амалга ошириш кераклиги, тадбиркорлар олдида дуч келаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан соҳа вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ўз навбатида туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан долзарб масалалар кўтарилди. Учрашувда кўтарилган ҳар бир масала белгилаб олиниб, ечимини топиш бўйича Жўқорғи Кенгес Раисининг назоратига олинди.