Жоқорғи Кенгес Раиси чорвачилик фермер хожаликлари раҳбарлари билан учрашди
1084
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар бўйича фикр ва таклифларни эшитиш мақсадида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди. Унда дастлаб, сўнгги йилларда Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан чорвачиликни ривожлантириш бўйича яратиб берилаётган имкониятлар ҳамда республикамизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган эътибор ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, 2025 йилда амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларни ишга тушириш, фермер хўжаликларининг гўшт, сут, паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги лойиҳаларини ишга солиш орқали соҳани янада ривожлантириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. Ўтказилган учрашувда фермер хўжаликларининг муаммолари тингланди ва масалаларига ечим топиш чоралари кўрилди.
Халқимиз дастурхонига арзон шу билан бирга сифатли гўшт, сут ва паррандачилик маҳсулотларини етказиб бериш озиқ-овқат хавфсизлигини ва халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашда жуда муҳимлиги алоҳида таъкидланди.