Спорт соҳасини янада ривожлантириш бойича соҳа вакиллари билан мулоқот отказилди
1243
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев спорт соҳаси вакиллари, масъуллар, федерация раҳбарлари билан учрашди. Унда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди. Учрашувда 2024 йилда спорт мактабларида спортчи-ёшларни тайёрлашда амалга оширилган чора-тадбирлар ва олдиндаги вазифалар ҳамда спорт федерацияларининг ишлари ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда спортни ривожлантириш ва оммалаштириш учун кенг имкониятлар яратилиб, бу борада амалий чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Айниқса, ёшларимиз орасидан юртимиз байроғини дунёга янада танитадиган спортчиларни етиштириб чиқариш, олимпиада мусобақаларида Ватанимиз шарафини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жўқорғи Кенгес Раиси ўз сўзида ҳурматли Президентимизнинг Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси этиб сайлангани ўз навбатида ҳудуд ва соҳа раҳбарларига катта масъулият юклашини, яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланиб соҳада юқори натижалар қўлга киритилиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, бу борада ўз вазифасини бажаришда айрим муассаса ва федерация раҳбарларининг лоқайдлик билан ёндашаётгани танқид қилинди. Учрашув давомида юртимиз ёшлари орасидан халқаро даражадаги мусобақаларда, олимпиада ўйинларида юқори натижаларга эришадиган спортчиларни етиштириб чиқариш учун яна қандай чоралар кўриш кераклиги бўйича соҳа вакилларининг фикр-таклифлари тингланиб, вазифалар белгиланди.