Қорақалпоғистонда юқори кўрсаткичга эга тадбиркорларнинг сони ортиб бормоқда
1022
Ҳурматли Президентимизнинг 39-сонли (23.01.2024-й.) қарори билан 2024 йилнинг 1 февраль санасидан бошлаб, "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги" жорий этилган бўлиб, унда ўтган йилнинг апрель ойида Қорақалпоғистон бўйича "AAA" (юқори) тоифага эга жами тадбиркорларнинг сони 10 тага ҳам етмасди. Президентимизнинг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори ҳамда республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонлар бугунги кунга келиб ўз натижасини бермоқда ва тадбиркорлар сонининг ортишига асос бўлиб хизмат қилмоқда. ❗️Бугунги кунга келиб, бир йилга яқин вақт ичида юқори тоифага (ААА) эга тадбиркорларнинг умумий сони 128 га етди. Қорақалпоғистонга алоҳида берилган имтиёзлар асосида юқори кўрсаткичлардаги тадбиркорлар сони яна ҳам кўпаяди. Жорий йилнинг 15 февраль ҳолатига кўра, "Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги" бўйича, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган жами 25 700 та тадбиркорлик субъектларидан: • "AAA" (юқори) тоифага эга жами 128; • "AA" тоифасига эга жами 244; • "A" тоифасига эга жами 279; • "BBB" (ўрта) тоифага эга жами 1047; • "BB" тоифасига эга жами 1911; • "B" тоифасига эга жами 2534; • "CCC" (қониқарли) тоифага эга жами 1483; • "CC" тоифага эга жами 6072; • "C" тоифага эга жами 4291; • "D" (паст) тоифага эга жами 7711 та бизнес субъектлари фаолият юритиб келмоқда. ❗️Ҳурматли тадбиркорлар! Агар корхонангизнинг рейтингини бугуннинг ўзида билмоқчи бўлсангиз, Савдо-саноат Палатасининг веб-сайти орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин. 🌐 Веб-сайт ҳаволаси: https://chamber.uz/contractor-rating