Велоспортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
1410
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё велоспорт конфедерацияси Бош котиби К.Ўринбойхўжаев ва федерация бош котиби Асқарбек Тоғайбеков билан учрашди. Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда барча соҳалар қатори юртимизда спорт соҳасини ривожлантириш ва оммавий спорт билан шуғулланишни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Президентимизнинг алоҳида эътибори билан яратилаётган шароитлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди. Шунингдек, спорт турлари қаторида Қорақалпоғистон Республикасида велоспортни янада ривожлантириш, 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, спортчиларимизнинг юқори натижаларга эришиши учун бундан буён ҳам кенг имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоизки, яқинда ҳурматли Президентимиз раислигида Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда истиқболли спорт турлари, жумладан велоспортни янада ривожлантириш борасида топшириқлар берилган эди. Бугунги ўтказилган учрашувда ҳам берилган топшириқлар асосида ушбу спорт турини оммалаштириш, лицензия олиш ва медаллар сонини кўпайтириш учун жиддий тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.