«Жүоери гүртик куни» кенг турда нишонланди
1519
Сўнгги йилларда 25 февраль санаси «Жүўери гүртик куни» сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб улгурган ва сана муносабати билан жорий йилда ҳам турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Бугун Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ овули» ажойиб этно-туристик масканида «Жүўери гүртик куни» байрам сифатида кенг турда нишонланди.
Унда ушбу миллий таомни тайёрлаш бўйича ошпазлар танлови, Қорақалпоқ миллий фольклор ижрочиларининг концерт дастури, миллий спорт ўйинлари, ҳунармандлар кўргазмалари ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилди. Тадбирнинг очилиш маросимида ёши улуғ нуронийлар, эл ардоғидаги оқсоқоллар сўзга чиқиб, миллий таомларимиздан бири бўлган «жүўери гүртик»нинг асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, халқимиз ҳаёти билан боғлиқ ҳолда бугунги кунгача етиб келгани, ўз навбатида «жүўери гүртик» миллий брендларимиздан бири ва Қорақалпоғистоннинг ўзига хос ташриф қоғози эканлигини алоҳида таъкидлади. Шундай ажойиб миллий қадриятларимиз намуналарини келажак авлодларга соф ҳолда етказиш ҳар биримизнинг бурчимиз экани алоҳида таъкидланди. Сана муносабати билан ўтказилган тадбирлар юқори даражада уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда давом этди.