Қорақалпоғистонлик ёшлар учун Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги бош иш оринлари ярмаркаси ташкиль етилди
1653
Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига бўлган ташрифи давомида мамлакатимиз олий ўқув юртларини тамомлаётган Қорақалпоғистонлик талабаларнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишга кириши учун зарур шароитлар яратиб бериш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди. Шу асосда бугун Нукус шаҳридаги Оқ қуш мажмуасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ярмарканинг очилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади ва бу ташкил этилган тадбир юртимиз ёшларининг бандлигини таъминлашда муҳим эканлигини таъкидлади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари У.Муҳаммадиев, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Захидов иштирок этди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда эртанги келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз учун қулай шароитлар яратишга, айниқса, уларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлашга, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда олий ўқув юртларини 21 мингга яқин қорақалпоғистонлик ёшлар тамомлаши кутилмоқда. Шундан, 10 мингдан зиёд ёшлар Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги олий ўқув юртларини тамомлайди. Бугунги меҳнат ярмаркаси олий ўқув юртларини битираётган ана шундай Қорақалпоғистонлик талабаларнинг бандлигини таъминлашга, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги давлат, шунингдек, хусусий сектордаги бўш иш ўринлари билан яқиндан танишишига кенг имкониятлар майдони бўлди десак адашмаган бўламиз.