IT соҳасини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
1911
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев IT йўналишида фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари билан учрашди.
Унда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, қаратилаётган эътибор ва яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида кенг турда тўхталди ва галдаги режалар бўйича фикрлашди.
Учрашувда шунча имконият яратиб берилганига қарамай, жойларда IT хизматларини тақдим этиш, масофавий хизмат кўрсатиш, IT маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ишлар талаб даражасида эмаслиги таъкидланиб, вазифалар ижроси танқидий кўриб чиқилди. Унда ўз вазифасини бажаришда камчиликларга йўл қўйган масъулларнинг тегишли жазо чораларига тортилиши масаласини кўриб чиқиш, шунингдек, юқори натижаларга эришган масъулларни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, IT соҳасини янада ривожлантириш, ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш, барча соҳаларда рақамлаштиришни жорий этишдаги аҳамияти ҳақида кенг турда айтиб ўтилиб, соҳа вакилларининг фикр ва таклифлари тингланди. Учрашувда қатор долзарб масалалар кўтарилди. Барча билдирилган таклифлар белгилаб олиниб, соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди.
Учрашувда 2024 йил давомида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ соҳа вакиллари «Ўатан пидайысы», «Үмит ушқыны» кўкрак нишони ва Жўқорғи Кенгеснинг "Ташаккурнома"си билан тақдирланди.