Элликқалъада бир кунда учта мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
1244
Юртимизда ҳурматли Президентимиз томонидан барча соҳалар қатори таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу асосда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш ишлари янги босқичга кўтарилиб, энг олис, чекка ҳудудларда ҳам янги боғчалар барпо этилаётир. Ана шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида Президентимизнинг 5246-сонли қарори асосида Элликқалъа туманининг «Пахтачи», «Чўпон» маҳалла фуқаролар йиғинларида 36-ҳамда 37-давлат мактабгача таълим ташкилотлари янгидан қурилди. Шунингдек, «Қилчиноқ» овул фуқаролар йиғинида «Сапаргүл, Дилфуза, Ширинай» мактабгача таълим ташкилоти давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилди. Янгидан қад ростлаган ушбу иморатлар бугун тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов сўзга чиқиб, янги биноларнинг халқ фаровонлиги йўлида фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, янгидан фойдаланишга топширилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳудуд болаларининг илғор фикрли, соғлом ва юртимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қиладиган навқирон авлод бўлиб етишишига хизмат қилади. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш лойиҳаси бўйича директор ўринбосари Р.Усманов, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Отемуратов, туман ҳокими В.Ниязимбетовлар иштирок этди.