Халқаро хотин-қизлар куни байрами юқори даражада нишонланди
1723
Бугун Нукус шаҳридаги Оқ қуш мажмуасида "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди. Унда дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан табриклади. Бундан сўнг бир гуруҳ хотин-қизларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми қарори билан юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга қўшган ҳиссалари ҳамда ёш авлодни Ватанга садоқат, умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун фаол хотин-қизларга фахрий унвонлар, «Ардақлы нураный», «Ибратлы ҳаял», «Ўатан пидайысы», «Үмит ушқыны» кўкрак нишонлари, Жўқорғи Кенгеснинг «Фахрий ёрлиғи» топширилди.
Шунингдек, бир гуруҳ аёллар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишони, Вазирлар Кенгашининг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланди. Байрам тантанаси санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди ва иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.